6.1. Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий - иқтисодий ривожланиши натижалари.

Ўзбекистон Республикасининг иқтисодиётининг 2001 йилда  ижтимоий - иқтисодий ривожланишининг натижалари ва ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардан иборат.

  1. Макроиқтисодий барқарорликни сақлаб туришга эришилди ва иқтисодиётда ўсиб бориш жараёнлари давом этди. Жумладан:
  2. - ЯИМ ҳажми 4,5 % га, саноат ишлаб чиқариши, 8,1 % га, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш – 4,5 % га кўпайди;

    - ЯИМ ишлаб чиқариш бўйича нафақат 1991 йил даражасига чиқиб олинди, балки 103 % ўсишга ҳам эришилди;

    - Аҳоли жон бошига ЯИМ ишлаб чиқариш суратлари 103,1 %ни ташкил қилди, аҳоли реал даромадлари 16,9 % га ортди;

    - Бюджет камомади ЯИМ га миқдорига нисбатан 1,0 % даражада якунланди;

    - Ташқи савдо айланмаси 3,1 % ўсиши таминланди.

  3. Иқтисодиётдаги институционал ўзгаришлар жараёни сезиларли даражада чуқурлашди.
  4. Иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни янада чуқурлаштириш ва инвестицияларни, жумладан чет - эл сармояларини кенг жалб этиш сиёсати ҳаётга фаол жорий қилинди.

  5. Кичик ва ўрта бизнеснинг ривожланиш суратлари янада тезлашди. Уларнинг ЯИМ даги хиссаси ўсиб, 24,5 % ни ташкил қилди.
  6. Қишлоқ хўжалигида ислоҳатларни амалга ошириш борасида ҳам ижобий силжишлар кўзга ташланади.
  7. - 2001 йилнинг ўзида 112 та хўжалик ширкатларига айлантирилди;

    - 52 та қишлоқ хўжалик корхонаси негизида танлов асосида 3400 фермер хўжалиги ташкил этилган.

  8. Ташқи иқтисодий фаолият ва валюта сиёсатини янада эркинлаштириш муаммоларини хал қилишда сезиларли натижаларга эришилди.